Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12370 марта ўқилди

Трудовые споры: Защита интересов работников и работодателей 


Меҳнат низоси нима?

Меҳнат низоси — иш берувчи ва ходим ёки ходимлар ва иш берувчилар ўртасида қуйидаги масалалар бўйича ҳал этилмаган келишмовчилик:

  • меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш;
  • меҳнат шартномаси шартларини бажариш;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш;
  • янги меҳнат шартларини белгилаш;
  • мавжуд меҳнат шартларини, шу жумладан иш ҳақини ўзгартириш.

Якка тартибдаги меҳнат низоси

Якка тартибдаги меҳнат низоси иш берувчи ва битта ходим ўртасида юзага келади.

Бундай низоларга, масалан:

  • иш ҳақи ёки бошқа тўловларни ундириш;
  • ишдан бўшатиш ёки бошқа ишга ўтказиш;
  • интизомий жазо;
  • таътил бериш;
  • меҳнат шартларини ўзгартириш;
  • ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш билан боғлиқ келишмовчиликлар киради.

Якка тартибдаги меҳнат низоси аввал ушбу иш берувчида ишлаган шахс билан ҳам юзага келиши мумкин.

Жамоавий меҳнат низоси

Жамоавий меҳнат низоси ходимлар ёки уларнинг вакиллари билан иш берувчи ёки иш берувчиларнинг вакиллари ўртасида юзага келади.

У қуйидаги масалаларга оид бўлиши мумкин:

  • жамоа шартномаси ёки жамоа келишувини тузиш ва ўзгартириш;
  • меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини белгилаш;
  • ички меҳнат ҳужжатларини қабул қилиш;
  • меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини қўллаш.

Даъво хусусиятига эга низолар

Мавжуд ҳуқуқ ёки мажбуриятни қўллаш билан боғлиқ келишмовчиликлар даъво хусусиятига эга низолар ҳисобланади.

Масалан, ходим:

  • тўланмаган иш ҳақини ундиришни;
  • ишга тиклашни;
  • ноқонуний буйруқни бекор қилишни талаб қилса, ҳуқуқ тўғрисидаги низо юзага келади.

Бундай низолар меҳнат низоларини кўриб чиқувчи комиссия ёки суд томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Даъвосиз хусусиятга эга низолар

Янги меҳнат шартларини белгилаш ёки амалдаги шартларни ўзгартиришга оид келишмовчиликлар даъвосиз хусусиятга эга низолар ҳисобланади.

Улар, жумладан:

  • иш ҳақини ошириш;
  • янги иш режими белгилаш;
  • жамоа шартномаси шартларини ўзгартириш масалаларида юзага келиши мумкин.

Бундай низолар яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари ёки медиатор кўмагида ҳал этилади.

Муҳим: меҳнат низосини кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида тарафларнинг ихтиёрий розилиги билан медиациядан фойдаланиш мумкин.

Chat